Январ 09, 2019 17:34 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Афғон полицияси ўртасидаги тўқнашувда Афғон полициячилари талафот кўрди
    Толибон ва Афғон полицияси ўртасидаги тўқнашувда Афғон полициячилари талафот кўрди

Толибон гуруҳи аъзолари Афғонистон шимолидаги Балх вилоятидаги Чаҳорбулак туманида Афғон полицияси идорасига қарши амалга оширган ҳужумида 19 нафар полиция ходими ҳалок бўлган

Ава ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Балх волийсининг матбуот котиби Мунир Аҳмад Фарҳод чоршанба кунги чиқишида маълум қилишича, Толибон гуруҳи аъзолари Афғонистон шимолидаги Балх вилоятидаги Чаҳорбулак туманида Афғон полицияси идорасига қарши амалга оширган ҳужумида 13 нафар полиция ходими ҳалок бўлган. 

Шунингдек, Чаҳорбулак туманидаги Тимурак қишлоғида Афғон полиция кучлари ва Толибон гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда ҳам олти нафар Афғон полициячиси ҳалок бўлди. 

Бундан ташқари, Толибон гуруҳи аъзолари 7 нафар афғон полициясини асир қилиб олишди. Афғонистон мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон армиясининг Уразгон вилоятидаги амалиётларида Толибон гуруҳининг 14 нафар аъзоси ўлдирилган.  

Ёрлиқ