Россия: Эрон томонидан коинотга спутник чиқарилиши халқаро қонунларни бузиш ҳисобланмайди
-
Россия: Эрон томонидан коинотга спутник чиқарилиши халқаро қонунларни бузиш ҳисобланмайди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрон ўзининг коинот ва ракета синовлари билан ҳеч қайси бир халқаро келишувларни ва қонунларни бузгани йўқ деб маълум қилди
Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ ва ғарб мамлакатларининг Эроннинг коинот ва ракетага доир дастурлари бўйича тутган позицияларини танқид қилди ва Эрон ўзининг коинот ва ракета синовлари билан ҳеч қайси бир халқаро келишувларни ва қонунларни бузгани йўқ деб маълум қилди.
АҚШ ва ғарб расмийларининг маълум қилишича, Эронга тегишли ва ушбу давлатнинг ўзида ишлаб чиқарилган сунъий йўлдошга эга ракета-ташувчи учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузади. Ракета-ташувчи учирилиши баллистик ракеталар яратишда ишлатиладиганга жуда ўхшаш технологиялардан фойдаланишни назарда тутади.