Кенияда содир этилган терактда 15 киши ҳалок бўлди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 15:35:26 GMT )
Январ 16, 2019 20:35 Asia/Tashkent
  • Кенияда содир этилган терактда 15 киши ҳалок бўлди

Кения пойтахтида амалга оширилган террорчилик ҳужум оқибатида қурбон бўлган шасхлар сони 15 нафарга етди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кения Ички ишлар вазирлиги мамлакат пойтахти Найроби шаҳрида юз берган терактда 15 киши ҳалок бўлди деб эълон қилди.

Аш-Шабоб террочилик гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олиб, бундай ҳужумларни давом эттиришини эълон этган.

 

Ёрлиқ