Кобулдаги портлашда бир нафар америкалик ҳалок бўлди
-
Кобулдаги портлашда бир нафар америкалик ҳалок бўлди
Американинг Кобулдаги элчихонаси ушбу хабар тафсилотларига тўхтамай, Кобулдаги бомба портлашида бир нафар америкаликнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади
Франция Пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ушбу хабар тафсилотларига тўхтамай, Кобулдаги бомба портлашида бир нафар америкаликнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам бундан олдин, Кобулдаги портлашди бир нафар Ҳиндистон фуқаросининг ҳалок бўлаганини хабар қилган эди.
Душанба куни кечқурун сешанба куни эрталаб Афғонистоннинг Кобул шаҳрида содир этилган портлаш ҳодисасида беш нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва яна 115 нафар инсонлар оғир тан жароҳати олди.
Толибон гуруҳи матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобулдаги портлашни ўз зиммасига олди ва ушбу портлашдан кўзланган мақсадни Афғонистонда жойлашиб олган АҚШ қўмондонлигидаги хориж ҳарбийларига қарата ҳужум дея баҳолади.