Россия: АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилади
(last modified Thu, 17 Jan 2019 06:54:21 GMT )
Январ 17, 2019 11:54 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилади
    Россия: АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилади

Россия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Америка Россияни ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини Сурия ва Ироқдан Афғонистонга олиб ўтишда айблашга уринади ваҳоланки, Америмканинг ўзи ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилади

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида маълум қилишича, АҚШ разведка идоралари Афғонистонда Россия ҳаракатларини қоралаш мақсадида Афғонистон ва айрим ғарб мамлакатларининг оммавий ахборот воситаларида ёлғон ва уйдирма хабарларни тарқатишмоқда. 

Россия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Америка Россияни ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини Сурия ва Ироқдан Афғонистонга олиб ўтишда айблашга уринади. 

Россия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Вашингтон шу каби айбловларни АҚШнинг Афғонистондаги 17 йиллик мағлубиятларини омма афкоридан чалғитиш мақсади амалга оширади. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги Америкадан Афғонистон ва қўшни мамлакат халқалари учун ўта муҳим масалалар ҳисобланадиган ишларда фитна ва ғаламизлик келтириб чиқармасликни сўради. 

Ёрлиқ