Америка Конгрессининг мусулмон аъзоси Американи Арабистонга қурол-яроқ сотмасликка чақирди
Америка Когрессига аъзо бўлган биринчи аёл ушбу мамлакатдан Арабистонга қурол-яроқ сотишни тўхтатишга чақирди.
Бизнис Инсайдер интернет марказининг тарқатган хабарига кўра, Илҳон Умар Америка вакиллар пралатасининг ташқи ишлар комитетида ўз фаолиятини бошлаган биринчи кунида Саъудия Арабистонини инсон ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакат унвонида эслатди ва Америкадан бу мамлакатга қурол-яроқ сотишни тўхтатишга чақирди.
Илҳон Умар бундай позицияга эга бўлгани боис доим Арабистон давлати оммавий ахборот воситаларининг қаҳр-ғазабига дуч келмоқда. Чунончи: Бу оммавий ахборот воситалари 2018 йили 6 ноябрда ўтказилган сайловда Америка вакиллар палатасига Илҳон Умарнинг мувафаққиятга эришишига қарши аксиламал кўрсатиб, у исломий қанотнинг бир қисми унвонида Америка конгрессини ўз назорати остига олишга сайъ-ҳаракат қилади, -деб айблашди.