Афғонистонда яна бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлди
Нато ташкилоти сешанба куни кечаси Афғонистонда яна бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Нато ташкилоти Афғонистонда юзага келган отишмалардан бирида Американинг ушбу ҳарбийси ҳалок бўлди,-деб эслатиб ўтди.
Нато ташкилоти бу тўқнашувнинг тафсилотларига ишора этмади. Мазкур ҳодиса бўйича текширув ўтказилмоқда.
Ҳозирги кунда Афғонистонда 16 минг нафарга яқин америкалик ҳарбийлар жойлаштирилган.
Америка ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан 2001 йилда бу мамлакатга ҳужум қилишди. Аммо уша вақтдан бошлаб ҳозирги кунгача Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда терроризм ва нотинчлик сезиларли даражада ортиб кетди.