Американинг Венесуэладаги давлат тунтаришига Мадуронинг жавоби: таслим бўлмайман!
(last modified Thu, 24 Jan 2019 07:19:35 GMT )
Январ 24, 2019 12:19 Asia/Tashkent

Венесуэла президенти чоршанба куни Американинг Венесуэланинг ички ишларига аралашуви ва Венесуэла давлати мухолифларининг раҳбари мамлакат президенти унвонида ўзинини таништиришига аксиламал кўрсатиб, мен таслим бўлмайман,-деб таъкидлади.

Pars today ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасдаги президентлик қасри қаршисида йиғилган ҳомийлари тўмламида, Америка Венесуэлада давлат тунтарувини вужудга келтириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда,-деб эслатиб ўтди.

Мадуро Венесуэланинг Америка билан алоқаларини тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилиши зимнида, америкалик дипломатлар Венесуэлани 72 соат ичида тарк этишлари лозим,-деб айтди. 

Мадуро Америка Венесуэлага ноқонуний бир президентни келтириш учун қилган сайъ-ҳаракати билан катта хатога йўл қуйди,-деб қўшимча қилди. 

Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди.  

Хуан Гуайдонинг бундай хатти-ҳаракатидан бир неча дақиқа ўтмасдан Америка президенти Дональд Трамп бир баённома нашр этиб, унда Гуайдони Венесуэла вақтинчалик президенти унвонида расман тан олади,-деб эълон қилди.