Николас Мадуро: Давлат тўнтаришига қарши кураш олиб борилади
Венесуэла президенти мамлакатдаги давлат тўнтаришига қарши кураш олиб боришини таъкидлади
Мен Венесуэлада адолат тантана қилишини, тинчлик бўлишини, ижтимоий давлат ҳурмат қилинишини сўрайман. Агар адолат бўлса, унда республика ҳам бўлади, биз республикани ҳам, ватанни ҳам бой бермаймиз, деб қўшимча қилган Венесуэла президенти Николас Мадуро.
Николас Мадуро президент лавозимини тарк этишдан бош тортди
Мадуронинг қайд этишича, 2025 йилгача мамлакат етакчиси вазифаларини бажаришга қасамёд қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, «фуқаролик жамияти ва ҳарбийлар» унга ўз лавозимида ёрдам беряпти.
Унинг хулоса қилишича, «адолат» «республика ва ватанни» сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ўз навбатида, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг мамлакат олий суди олдидаги нутқида маълум қилишича, у ўз муддати тугагунга қадар лавозимида қолиш ниятида.