Марзия Ҳошемий АҚШда бегуноҳ инсонларнинг қамоққа олинаётгани ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 10:28:10 GMT )
Январ 26, 2019 15:28 Asia/Tashkent
  • Марзия Ҳошемий АҚШда бегуноҳ инсонларнинг қамоққа олинаётгани ҳақида огоҳлантирди
    Марзия Ҳошемий АҚШда бегуноҳ инсонларнинг қамоққа олинаётгани ҳақида огоҳлантирди

Пресс тв каналининг бошловчиси ва мухбири Марзия Ҳошемий Вашингтонда қўлга олинишига эътироз билдириб, АҚШнинг суд ва орган идораларини унга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлишгани учун кескин қоралади ва уларни адолатсизликда айблади

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Пресс тв каналининг бошловчиси ва мухбири Марзия Ҳошемий Вашингтонда қўлга олинишига эътироз билдириб, АҚШнинг суд ва орган идораларини унга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлишгани учун кескин қоралади. 

Марзия Ҳошемийга кўра, у ушбу эътироз билдиришдан кўзланган мақсадини, АҚШ давлати халқни қўрқита олмаслигини билдириб қўйиш эди. 

Ҳошемийнинг маълум қилишича, балки америкалик расмийлар ўзларининг ишларини бошқача номлар билан аташлари мумкиндир, аммо АҚШ хавфсизлик кучлари Луис аэропортида мени ўғирлаб кетишди. 

Ёрлиқ