Филиппин жанубидаги портлаш қурбонлари сони ортиб бормоқда
(last modified Sun, 27 Jan 2019 14:46:20 GMT )
Январ 27, 2019 19:46 Asia/Tashkent
  • Филиппин жанубидаги портлаш қурбонлари сони ортиб бормоқда

Филиппиннинг Холо оролидаги католик черковда портлашлар содир бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 77 киши жабрланган. Бу ҳақда Rappler маҳаллий портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, биринчи портловчи қурилма Филиппин мамлакатининг Сулу вилоятидаги черковга кириш жойида, иккинчиси черков ичида портлаган.  

Таъкидланишича, қурбонлардан 20 нафари фуқаролар, 7 нафари ҳарбийлар бўлган.

Ёрлиқ