ИШИД Филиппин черковида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42770-ИШИД_Филиппин_черковида_содир_этилган_портлашлар_учун_жавобгарликни_зиммасига_олди
Филиппин жанубидаги черковда содир этилган портлашларнинг масъулиятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди
(last modified 2019-01-28T06:35:47+00:00 )
Январ 28, 2019 11:35 Asia/Tashkent
  • ИШИД Филиппин черковида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди
    ИШИД Филиппин черковида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди

Филиппин жанубидаги черковда содир этилган портлашларнинг масъулиятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Филиппин жанубидаги черковда содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди.

27 январь эрталаб Филиппиннинг Холо оролидаги католик черковда портлашлар содир этилди. 

Маҳаллий полицияга кўра, икки портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Улардан 20 нафари фуқаро, 7 нафари аскарлар экани айтилмоқда. Шунингдек, яна 70 нафардан кўпроқ инсонлар оғир тан жароҳати олишган.

Маълум қилинишича, биринчи портловчи қурилма Сулу вилоятидаги черковга кириш жойида, иккинчиси черков ичида портлаган.