Халилзода Афғонистон президенти билан учрашди
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашганида АҚШ делегациясининг Толибон билан Қатар учрашуви натижалари ҳақида ҳисобот тақдим этди
Америка қўшма штатларининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмий Халилзод Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашганида АҚШ делегациясининг Толибон билан Қатар учрашуви натижалари ҳақида ҳисобот тақдим этди.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмий Халилзод АҚШ “Толибон” билан музокараларда муҳим масалалар бўйича ҳеч нарсага эришилмаганини маълум қилган. У АҚШ толиблар билан музокараларни яқин орада яна давом эттиришини таъкидлаб ўтган.
Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ва АҚШ билан икки томонлама музокараларнинг янги раунди бошлан эди. Аммо ушбу музокарлар натижасиз тугади.