Эроннинг мудофаа доктринаси ҳимояланиш мақсадига қаратилган
Мамлакат тинчлиги, хавфсизлиги ва халқ манфаатлари хатарга юзмаюз бўлганида Эрон Ислом Жумҳурияти қўл қувуштириб ўтирмайди.
Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси генерал Муҳаммад Боқирий якшанба куни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида, ушбу масалани таъкидлаш зимнида, ислом таълимотлари ва Эрон Ислом Жумҳурияти ормонларига биноан биз ҳеч қайси бир мамлакат тўпроғига ҳужум қилиш, тажовуз қилиш ҳатто ёмон кўз билан қараш ниятига эга эмасмиз. Чунки мамлакатимизнинг мудофаа стратегияси маъноси Эрон халқи, мамлакатнинг миллий манфаатлари, ер яклихтлиги ва унинг истиқлолини муҳофазат этиш маъносидадир. Аммо бу нарса тактик амалиётлар ўтказиш даражасидаги фаолиятларда пассив амал қилиш ёки фақат ҳимоялаш маъносида эмас,-деб таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти таҳдидларга муносиб тарзда, илмий кўрсатгичлар ҳамда ҳарбий тажҳизот ва кучларнинг ихтисосланган қобилиятлари асосида ўзининг ҳарбий қудратини модернизация қилган.
Бунга асосан, ҳаво ва ерда, Уммон денгизи, Форс кўрфази ҳамда Ҳурмуз бўғозида ўтказилган охирги тактик ҳарбий машғулотларнинг моҳиятига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгаришлар шуни кўрсатадики, Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучлари душманларнинг турли таҳдидларига қарши кураш олиб бориш учун барча томонлама тайёрдир.
Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучлар қомондони бу ўзгаришдаги иккита муҳим масалага ишора этди:
Биринчи масала бу таҳдидларга қарши курашиш ва тинчликни муҳофазат этишда муҳим стратегик рол уйнайдиган Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг ер кучлари тизимида ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳисобланади. .
Иккинчи масала эса Эрон мудофаа доктринаси ҳимояланишга қаратилгани ҳисобланади.
Эрон Ислом Жумҳурияти армияси координаторининг ўринбосари генерал Ҳабибуллоҳ Сайёрий Эроннинг мудофаа доктринаси ҳимояланиш мақсадига қаратилганига ишора этиб, Эрон ҳеч қачон бошқа мамлакатларнинг манфаатлари ва чегараларига тажовуз қилмайди. Аммо агар таҳдидларни бартараф этиш учун ўз қудратини намойиш этиш зарурати вужудга келса, унда албатта бу ишни ижро этади ва Исломий Инқилобнинг бешинчи ўн йилигида қуролли кучларнинг мудофаа қудратини модернизация қилиш катта аҳамиятни касб этади,-деб айтди.
Эндиликда, Эрон мудофаа қилиш ҳатто ҳужум қилиш қудрати нуқтаи назаридан минтақада нотинчликлар келтириб чиқарадиган жараёнларга қарши ўзининг ҳарбий қудрати ва қобилиятларига таяниб аксиламал кўрсатиш имкониятига эгадир.
Кўпгина экспертларнинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда Эрон тезкор амалиётларни амалга ошириш ва қурол-яроқлар қудрати ва салоҳияти нуқтаи назаридан қудратли мамлакатларнинг стратегик даражасида жой олган мамлакат ҳисобланади. Шунинг учун бугунги кунда Эрон қуролли кучлар таркибида ижод этилган ўзгаришлар тезкор ва оператив қобилиятларга эга бўлган мукаммал ҳимояланиш мудофаа қудратга эга бўлишини намойиш этади.