АҚШ давлати фаолиятининг тўхтатилиши туфайли 11 млрд доллар йўқотди
-
АҚШ давлати фаолиятининг тўхтатилиши туфайли 11 млрд доллар йўқотди
АҚШ иқтисодиёти мамлакат тарихидаги энг узоқ шатдаун туфайли камида 11 миллиард доллар йўқотди
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Гарчи шатдаун якунланган бўлса ҳам, ушбу қалтис келишув бизнес ишончи ва молия бозорларидаги кайфиятга ўз таъсирини кўрсатиши эҳтимоли катта, — дейилади хабарда.
Шатдаун уч ҳафтага тўхтатилди. Президент Трамп қатор ташкилотларнинг 15 февралгача бўлган вақтинчалик бюджетини имзолади.
Ҳукумат иши тўхтатилиши туфайли АҚШ федерал муассасаларининг чорак қисми фаолиятини чеклашга мажбур бўлди.
Америка президенти Доналд Трамп Вол Стрит Журнал рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Конгресс аъзоларининг Мексика билан девор қуриш бўйича бюджет маблағларини таъминлашларига ишонмади ва давлат фаолиятини яна бир бор тўхтатилишини маълум қилди.