АҚШ хавфсизлик жамияти Трампнинг Эрон ҳақидаги иддаоларини рад этди
(last modified Wed, 30 Jan 2019 06:55:16 GMT )
Январ 30, 2019 11:55 Asia/Tashkent
  • АҚШ хавфсизлик жамияти Трампнинг Эрон ҳақидаги иддаоларини рад этди
    АҚШ хавфсизлик жамияти Трампнинг Эрон ҳақидаги иддаоларини рад этди

АҚШ жаҳон таҳдидларини баҳолаш йиллик ҳисоботида, Эрон ҳам айни пайтда ўзининг ядровий аслаҳаларига доир дастурларини ривожлантириш ортидан бомба ишлаб чиқаришни кўзлагани йўқ

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ сенатининг разведка комитетининг сешанба куни жаҳон таҳдидларини баҳолаш мавзусига бағишланган йиғилишида, АҚШ хавфсизлик хизмати ташкилотларининг Америкага қарши таҳдидларини баҳолади ва Трампнинг Эрон, Шимолий Корея ва ИШИД террорчилик гуруҳи ҳақидаги баёнотини пучга чиқаришди. 

Ҳисоботда қайд этилишича, Шимолий Корея эҳтимол ўзининг барча ядровий арсеналини топширади ва Эрон ҳам айни пайтда ўзининг ядровий аслаҳаларига доир дастурларини ривожлантириш ортидан бомба ишлаб чиқаришни кўзлагани йўқ. 

АҚШ президенти Доналд Трамп ва АҚШ давлатининг айрим расмийлари ҳозирга қадар Эрон ислом жумҳурияти ядровий бомбани қўлга киритишни кўзламоқда деб кўп маротаба иддаолар билан чиқиш қилган. 

Ёрлиқ