Юнкер: Брексит келишуви бўйича бошқа музокара ўтказилмайди
Европа комиссияси раиси Лондоннинг Европа иттифоқидан чиқиши учун бошқа музокара ўтказилмайди
Ройтерз агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа комиссияси раиси Жон Колед Юнкер чоршанба кунги чиқишида Британия бош вазири Тереза Мейга қарата шундай айтдики, Лондоннинг Европа иттифоқидан чиқиши учун жорий келишув энг яхши келишув бўлган ва Британия парламентининг овоз бериши ҳозирги келишувни ўзгартиришга ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас.
Британия парламенти Брексит муддатини кечиктиришни рад этди. Британия парламенти Брексит келишувига киритилган ўзгартиришга қарши овоз берди, бу эса мамлакатни тўққиз ой давомида Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини кечиктиради
Парламент, Бирлашган Қиролликнинг бир қисми бўлган Шимолий Ирландия ва Европа Иттифоқи аъзоси бўлган Ирландия чегараси масаласини қайта кўриб чиқиш учун Мейни музокараларга қайтишга чақирди.
Бош вазирнинг режасида Шимолий Ирландиянинг ЕИнинг божхона иттифоқи ва ягона Европа бозорининг бир қисми сифатида қолиши кўзда тутилган.