Трамп АҚШнинг Сурия ва Афғонистонда йирик миқдордаги ҳарбий харажатларини тан олди
АҚШ президенти Американинг Сурия ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга катта миқдордаги харажатлар қилингани ва ушбу сарф-харажатларни бари натижасиз эканлигини тан олди.
АҚШ президенти Доналд Трамп СБС телеканали билан қилган суҳбатида, у Афғонистонда қўшинларни сақлаш учун “ўтган йилдаги каби 50 млрд доллар сарфламаслигини” айтган.
Трамп АҚШнинг Сурия ва Афғонистондаги урушлари натижасиз ва бефойда эканлигини эътироф этиб, ушбу мамлакатлардан ҳарбийларни тезроқ олиб чиқиб кетишни таъкидлади. Шунингдек, Америка етакчиси Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилгандан кейин мамлакатда АҚШ разведкасини қолдиришини ҳам мааълум қилди.
Трампнинг айтишича, у Афғонистонда қўшинларнинг кичик контингентини қолдириш имконини кўриб чиқмоқда. Жумладан, гап разведка ҳақида бормоқда. Мен у ерда разведкачиларни қолдираман, деб айтган Трамп.
АҚШ президентининг таъкидлашича, ҳозирда Сурияда икки мингга яқин америкалик ҳарбий қолмоқда.