Пентагон: АҚШ ҳарбий кучлари Ироқда қоладилар
феврал 05, 2019 13:58 Asia/Tashkent
АҚШ Мудофаа вазирлиги- Пентагон мамлакат ҳарбийларини Ироқда қолишини таъкидлади.
Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, Пентагон АҚШ конгрессига берган кечанги ҳисоботида, терроризмга қарши кураш учун АҚШ ҳарбий кучлари Ироқда қоладилар деб эълон этди.
Пентагон Ироқдаги ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини кучайганлигини иддао қилиб, АҚШ ҳарбий кучлари ҳозирги шароитда Ироқни тарк этмоқчи эмас деб қўшимча қилди.
Пентагон Ироқда АҚШ ҳарбий кучларини сақлаб қолишини шундай бир ҳолда таъкидламоқдаки, Ироқ халқи, масъуллари ва шахсиятлари мамлакатда АҚШ ҳарбий кучларининг иштирокини Ироқдаги барча нотинчликларнинг асли омили деб биладилар.
Ёрлиқ