Россия ва Ҳиндистон Эрон орқали шимол-жануб коридори лойиҳасининг ижросини тезлаштирди
Ҳиндистон ва Россия Деҳлида Эрон орқали халқаро шимол-жануб коридори лойиҳасини тезроқ ижро этиш учун ҳамкорлик меморандумини имзолашди
Россия ва Ҳиндистон темир йўллари ширкатининг вакиллари кеча Деҳлида Эрон орқали халқаро шимол-жануб коридори лойиҳасини тезроқ ижро этиш учун ҳамкорлик меморандумини имзолашди.
Ҳиндистон ва Россия кўп йиллардан буён Эрон магистрал йўллари ва темир йўллари орқали Форс кўрфази ва Ҳинд қитъаси ҳамда Евроосиё ҳудудидаги мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб боришган эди.
Шимол-жануб коридори Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим савдо айланмаси бўлади. Масофа ва вақт нуқтаи назари билан қаралганда ҳам 40 фоизга қисқариши ва сарф-харажатлар ҳам шунга монанд 30 фоизга камайиши кўзда тутилган.