Толибон: АҚШ ҳарбийларидан ярими Афғонистондан чиқарилади
(last modified Thu, 07 Feb 2019 09:44:48 GMT )
феврал 07, 2019 14:44 Asia/Tashkent
  • Толибон: АҚШ ҳарбийларидан ярими Афғонистондан чиқарилади
    Толибон: АҚШ ҳарбийларидан ярими Афғонистондан чиқарилади

Моквада ўтказилган норасмий музокараларда Толибон гуруҳини етакчиларидан бири 2019 йилнинг апрелигача АҚШ ҳарбийларидан яримини Афғонистондан чиқарилиши кутилмоқда деб айтди.

Ассошейтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Москвада бўлиб ўтган Толибон ва Афғонистондаги сиёсий гуруҳларнинг айрим етакчилари ўртасидаги кечанги музокараларда, Толибон гуруҳининг етакчиларидан бири Абдусалом Ҳанафий,  АҚШ давлат масъуллари  февраль ойидан бошлаб Афғонистондаги ўз ҳарбийларидан яримини чиқара бошлашишини ваъда қилган деб айтди.

Ҳанафийга кўра, АҚШ ва Толибон ҳар бири айрим қўмиталарни ташкил қилиши билан  Афғонистондаги АҚШнинг қолган ҳарбийларини мамлакатдан чиқариш дастурини тузишга ҳаракат қилишади деб изоҳлади.

Аммо АҚШ Мудофаа вазирлиги наттоғи,  ҳозиргача АҚШ армияси  Афонистондаги мамлакат ҳарбийларини чиқариш амлалиётини бошлаш учун ҳеч қандай дастур олмаганини таъкидлаган.

 

Ёрлиқ