Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ташкилоти АҚШни танқид қилди
(last modified Sun, 10 Feb 2019 07:17:32 GMT )
феврал 10, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ташкилоти АҚШни танқид қилди
    Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ташкилоти АҚШни танқид қилди

Инсон ҳуқуқлари кузатувчисининг ижрочи директори АҚШ ўз иттифоқчиларининг инсон ҳуқуқларини поймол этишга диор ишларида сукут сақлашини танқид қилди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Инсон ҳуқуқлари кузатувчисининг ижрочи директори Кент Рат  ўзининг Твиттер саҳифасида ёзишича, АҚШ ўзининг иттифоқчилари бўлмиш Арабистон ва Сионистик режимнинг инсон ҳуқуқларини поймол этишга диор ишларида сукут сақламоқда. 

Ушбу хабарга биноан, Саудия танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг ўлими оммага ошкор бўлганидан кейин, ва Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг урушлари ортидан Яманда минглаб ноҳарбийларнинг ўлдирилиши фош этилиши ортидан, АҚШ босимлар остида қолган ва Арабистонга нисбатан позициясини ўзгартиришига тўғри келияпти. 

Вашингтон Сионистик режимга нисбатан тутган позициясини янада мустаҳкамланмоқда ва ушбу режимни ҳимоя қилишни давом эттирияпти. 

Шундан келиб чиқиб, сионистик режим охирги ойларда Фаластин халқига қарши тажовузкор ҳаракатларини ва жиноятларини янада кучайтирди ва Ғазо секторида фаластинликларга қарши ноинсоний чораларни қўлламоқда. 

Ёрлиқ