Россия мудофаа вазири: Арманистон Москванинг асосий иттифоқчиларидандир
Россия мудофаа вазири Ереван давлатини Жанубий Қафқозда Москванинг энг яқин иттифоқчиси эканлигини таъкидлаб, Россия Арманистон билан кенг- қамровли даражадаги ҳамкорликларини давом эттиради деб айтди.
Хабарга кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Арманистонлик касбдоши Девид Танаян билан учрашганида,томонлар бир неча маротаба қўшма лойиҳалар ва ҳатти -ҳаракатлар билан алоқаларини тасдиқлашган. Бу ҳамкорликлар ҳарбий ва техника муносабатларини ҳам қамраб олади деб қўшимча қилди.
Россия мудофаа вазири шунингдек, Сурияга инсонпарварлик кўмаклар етказиб беришда қатнашгани учун Арманистон давлатига миннатдорчилик билдирди.
Арманистон мудофаа вазири ҳам Сурияда арманликларнинг истиқомат қилишига ишора қилиб, бу мамлакат халқтга ёрдам етказишнинг аҳамиятини таъкидлади.