Гуттереш айрим мамлакатлардаги муҳожиратга қарши сиёсатларни танқид қилди
(last modified Mon, 11 Feb 2019 15:29:53 GMT )
феврал 11, 2019 20:29 Asia/Tashkent
  • Гуттереш айрим мамлакатлардаги муҳожиратга қарши сиёсатларни танқид қилди

БМТ бош котиби айрим давлатларда мавжуд бўлган муҳожиратга қарши сиёсатларни қаттиқ танқид қилди.

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Антонио Гуттереш  Эфиопиядаги Африка иттифоқи раҳбарларининг 32 -чи йиғилишида  айрим мамлакатлардаги чегара постларини ёпилганига тўхталиб,  Африка мамлакатлари хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий барча босимларга қарамай, Африка давлатлари муҳожирлар учун ўз чегараларини ёпилгани йўқ деб таъкидлади.

БМТ бош котиби шунингдек  айрим давлатларини муҳожирларга ўз чегараларини ёпилиши афсусланарлидир деб қўшимча қилди.

Гуттереш ўз сўзлари давомида  тинчлик ва хавфсизлик, изчил ривожланиш ва иқлим ўзгариши каби масаларни Африка Иттифоқи рўпарасидаги жиддий муаммолардан ҳисобланади деб эълон этди.