АҚШ мудофаа вазири Кобулда Ашраф Ғани билан учрашди
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб суҳбат ўтказди
АПТН телеканали тарқатган хабарга кўра, АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан душанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашганида, Афғонистонда америкалик ҳарбийларни камайтириш Доналд Трампнинг кун тартибида эмаслиги маълум қилди.
Ушбу америкалик расмийнинг баёнотидан олдин, Трамп Афғонистондан 7 минг нафар АҚШ ҳарбийларининг қайтарилиши ҳақида хабар берган эди.
Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийларининг ўтган кечада Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида олиб борган ҳарбий амалиётларида 20 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келганлиги хабар қилинган эди.