Трамп АҚШнинг 22-баҳмандаги намойишларда мағлуб бўлганидан дарғазаб бўлди
(last modified Tue, 12 Feb 2019 06:55:21 GMT )
феврал 12, 2019 11:55 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШнинг 22-баҳмандаги намойишларда мағлуб бўлганидан дарғазаб бўлди
    Трамп АҚШнинг 22-баҳмандаги намойишларда мағлуб бўлганидан дарғазаб бўлди

АҚШ президенти ўзининг Твиттер саҳифасида Эрондаги 22-Баҳмандаги кўча намойишларида Эрон халқининг кенг қамровда иштирок этишидан дарғазаб бўлиб, форс ва инглиз тилларида хабар ёзиб қолдирди. 

Доналд Трамп душанба куни ушбу кулгили мурожаатида яна бир бор Эронни терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва эронликлар анча вақтлардан буён озор чекишмоқда деб иддао қилди. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Трампнинг мазкур хабарига жавобан Твиттерда шундай ёздики, америкаликлар 40 йил ўтишига қарамай, эронликларнинг яккаҳукмронликни асло тан олмаслигини ҳали ҳануз тушуниб етмаяпти. 

Зарифга кўра, ўтган 40 йил давомидаги хато фаолиятларидан тўғри хулоса чиқариб, Доналд Трамп АҚШнинг барбод бўлган сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак.