Россия АҚШнинг INF битими ҳақидаги ёлғон тарғиботларини танқид қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43340
Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон  INF-Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни истаса истамаса ҳам поймол этди деб баёнот берди
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
феврал 12, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг INF битими ҳақидаги ёлғон тарғиботларини танқид қилди
    Россия АҚШнинг INF битими ҳақидаги ёлғон тарғиботларини танқид қилди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон  INF-Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни истаса истамаса ҳам поймол этди деб баёнот берди

Москвада чоп этиладиган Известия рўзномаси сешанба кунги хабарида ёзишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон  INF-Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни истаса истамаса ҳам поймол этди деб баёнот берган. 

Ушбу баёнотга кўра, АҚШнинг ҳужумкор учувчисиз учадиган самолётларининг айрим турлари Круз ракетасини ташишга мўлжалланган. Бу эса,  INF-Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бузиш ҳисобланади. 

Америкалик расмийларнинг иддаосига кўра, Россия узоқ вақтдан буён Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим билан тақиқланган ракеталарни жойлаштира бошлаган. Агар Россия мазкур битим шартларига риоя қилмаса, унда Қўшма Штатлар олти ой ичида уни тарк этади, дейилади.

Россиядан фарқли равишда, АҚШ ракеталар бўйича битим ва қурол-яроғлар устидан назорат бўйича бошқа халқаро мажбуриятларга қатъий риоя қилмоқда. Кремль битимга риоя қилишга қайтади ва унинг тегишли талабларига жавоб бермайдиган ракетасини йўқ қилади.