Лавров: Европа давлатлари Россия билан қарамақаршиликларда домга тушиб қолишган
(last modified Sun, 17 Feb 2019 08:55:16 GMT )
феврал 17, 2019 13:55 Asia/Tashkent
  • Лавров: Европа давлатлари Россия  билан қарамақаршиликларда   домга тушиб қолишган

Россия ташқи ишлар вазири, Европа Иттифоқининг Россияга қарши ҳатти ҳаракатлари ва санкцияларига ишора қилар экан, Европа давлатлари Москва билан қарамақаршиликда домга тушиб, натижада жиддий зарарлар кўришди деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик конференцияда шу билан бирга Россия давлати  хавфсизлик ва ҳарбий мустақилликка эга бўлиш учун Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини олқишлайди деб айтди.

Росия ТИВ раҳбари шунингдек INF -кичик ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталар ядровий битими атрофидаги масалаларнинг истиқболларига тўхталиб, бу масала Россияга тегишли эмас ва Москва   бу хусусда экспертлик музокаралар ўтказишга тайёрдир деб айтди.

Лавров шунингдек, Москва  АҚШ билан "Старт" номли стратегик қуроларнии камйтириш битими хусусида ҳам музокара ўтказишга тайёрдир деб изоҳлади.