ИШИДчиларни қайтишидан Европа давлатларининг хавотирланиши
(last modified Mon, 18 Feb 2019 09:29:41 GMT )
феврал 18, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • ИШИДчиларни қайтишидан Европа давлатларининг хавотирланиши

Германия ташқи ишлар вазири Сурияда қамоққа олинган ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини Европа қайтариш жуда қийин ва мураккаб масаладир деб таъкидлади.

Германия ахборот агентлигининг хабар қилишича, Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас Европа мамлакатлари  ИШИДчиларни қабул қилиши керак деган АҚШ президенти Дональд Трампнинг изҳоротига кўрсатган акиламалида,  ИШИД жангариларини Европа томонидан қабул этилиши  жуда қийиндир деб айтди.

Хайк Маас ўз сўзларида Европа давлат масъуллари  ИШИДнинг қамоққа олинган жангариларини қайтариш учун жиноят ишлари ва маълумотларни тўплашга  эҳтиёж сезади, бинобарин ушбу таклифни амалга ошириш жуда қийндир деб қўшимча қилди.

Трамп Твиттер саҳифасида Германия, Франция, Британия ва АҚШнинг бошқа иттифоқчиларини АҚШ томонидан Сурияда қўлга олинган 800 нафар ИШИДчиларни Европага қайтаришни таклиф қилди.    

 

Ёрлиқ