АҚШ ИШИД жангариларини Афғонистонга кўчиришга уринмоқда
АҚШ давлати ИШИД террорчи- такфирий гуруҳи жангариларини Афғонистонга кўчириш ҳамда бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмини ошишда катта рол ўйнамоқда.
Эрон ислом жумҳурияти телерадиомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими ўтказган тадқиқоти, АҚШ томонидан Афғонистонни ишғол этилганининг 18 йили ичида бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баравар кўпайгани ИШИД террорчи гуруҳи ҳаракатлари ошганлигидан далолат бермоқда.
БМТнинг " Гиёҳванд моддаларга қарши кураш маркази"нинг маълумотларига таянган бу ўрганишларда келтирилишча, 2011 йил яъни АҚШ армияси томонидан Афғонистонни ишғол этилганидан бугунгача, Афғонистонда гиёҳванд моддалар экилиши, ишлаб чиқарилиши ва контрабандаси кенгайиб ҳатто 2016-2017 йилларда энг юқори даражасига етган. Айтишилича, фақат 2017 -чи йилда Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми 87 фойизга ошган экан.
Воситачилик урушлар харажатларини таъмин этишда Афғонистонда давом этаётган гиёҳванд моддалар даромадларнинг роли, АҚШ ҳимоя этаётган террорчи гуруҳлар ҳамда Толибон гуруҳининг таъсири, мазкур тадқиқот ишларда чуқур ўрганиб чиқилган.
Мазкур ўрганишнинг бошқа қисмида, факт- далиллар, жумладан 1998 йилдаги ЦРУ ҳисоботи АҚШ давлатини ҳатто 11 сентябр ҳодисасидан олдин ҳам Афғонистондаги гиёҳванд моддалар контрабандасида қўли борлигидан далолат беради деб таъкидланган.
АҚШ давлати терроризмга қарши баҳонаси билан ташқи сиёсатини йўлга қўйди ва ушбу иддаосини амалга ошириш учун 11 сентябрь ҳодисасидан кейин Афғонистон мамлакатига босиб кирди.
АҚШ давлатини Афғонистонда терроризмга қарши курашни баҳона қилгани дек Афғонистондаги жиддий муаммолар, хусусан гиёҳванд моддалар контрабандасини ошишига нисбатан ҳам бефарқлик сиёсат олиб бормоқда.
АҚШнинг ошкора ва яширин ёрдами ва ҳимояти билан фаол бўлган Афғонистондаги ИШИД ва Алқоида каби террорчилик гуруҳлар Ироқ ва Сурияда қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин, Афғонистонга кўчирилмоқда.
Бу террорчилик гуруҳлар Ироқ ва Сурияда қаттиқ мағлуб бўлиб, нефт ва газнинг ноқонуний тижоратининг даромадлардан ҳам маҳрум қолишган.
Бинобарин Афғонистонда ИШИД каби террорчик гуруҳларнинг фаоллашуви мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ва контарабасини янада ошишига замин яратишига шубҳа йўқ.
-
Афғонистон тинчлиги хусусидаги Исломобод йиғилиши бекор этилди
-
НАТО Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларининг давом этишини таъкидлади