Россия АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашуви ҳақида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШ президенти Дональд Трампнинг Венесуэла ҳарбийларига қилган мурожаатини шантаж деб атади
Итартас ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг Венесуэла ҳарбийларига қилган мурожаатини шантаж деб атади.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳарбийларига ўзининг энг қатъий огоҳлантиришини йўллади. У мамлакат етакчиси Николас Мадурони қўллаб-қувватлашни тўхтатиб, Хуан Гуайдонинг амнистия тўғрисидаги сахий таклифини қабул қилишга чақирган эди.
"Қўшма Штатлар ҳарбий раҳбарлар ва уларнинг оилалари бутун дунё бўйлаб қаерларга пул яширишганини билади. Ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари президент Гуайдога қулоқ солишлари ва Венесуэлага гуманитар ёрдам кўрсатилишига рухсат беришлари керак", - дейилади нутқда.