феврал 22, 2019 16:37 Asia/Tashkent
  • Америка 2020 йилги президентлик сайловига номзад: Арабистон терроризмнинг энг асосий ҳомийсидир

Американинг 2020 йилги президентлик сайловига номзад ва америкалик қонуншунос Саъудия Арабистонини терроризмнинг асосий ҳомийси деб тавсиф берди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Гавая штатининг намояндаси Тулси Габбард пайшанба куни Саъудия Арабистони ИШИД ва Ал-Қоида каби террористик гуруҳларни таъминловчи экстремистик идеологияга эга ва терроризмнинг энг асосий ҳомийсидир,-деб айтди. 

Габбард Саъудия Арабистонига ядровий муҳим технологияларни сотиш учун Америка давлатининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ҳақидаги хабарларга ишора этиб, бу сайъ-ҳаракат Американинг хавфсизлиги ва танчлиги учун катта таҳдиддир,-деб қўшимча қилди.  

Ёрлиқ