Венесуэлла давлати Колумбия билан муносабатларини тўхтатди
Кеча Венесуэлла президенти Колумбия билан бу мамлакат ўртасидаги алоқаларини тўхтатилганлигини таъкидлаб, Колумбия элчиси ва бошқа дипломатларига мамлакатни тарк этишлари учун 24 соат фурсат берилган деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Венесуэлла президенти Николас Мадуро Каракас шаҳрида АҚШнинг душманона ҳатти -ҳаракатларига қарши эътироз билдирган мамлакат халқи тўпламида сўзлаган нутқида, Венесуэлла ички ишларида аралашиш учун Колумбия давлатини АҚШ билан ҳамкорлик қилиши туфайли бундай қарорга келганини маълум этди.
Николас Мадуро Венесуэлла ҳукуматини ҳимоя қилиш учун ўз давлатининг жиддий саъй-ҳаракатларига тўхталиб, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари инсонпарварлик кўмаклар баҳонаси билан Венесуэлла мустақиллиги ва ҳукуматига барҳам беришга уринишмоқда деб изоҳлади.
Венесуэлла давлатининг мухолифат ҳаракати раиси Хуан Гуайдо АҚШнинг инсонпарварлик ёрдамлари ортилган камазлари Колумбия ва Бразилия ҳудудлари орқали Венесуэллага киритгани айтилади.
Мадуро ўз сўзларида Каракас бундай кўмакларни мамлакатга киритишга ижозат бемайдиганини маълум қилди.