Афғонистоннинг келгуси сайловларида Толибон гуруҳининг қатнашишини таъкидланди
(last modified Sun, 24 Feb 2019 09:13:11 GMT )
феврал 24, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  •  Афғонистоннинг келгуси сайловларида Толибон гуруҳининг қатнашишини таъкидланди

Афғонистон ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси Москва давлати жорий йилдаги Афғонистон президентлик сайловларида Толибон гуруҳини қатнашишини таклиф қилди.

Путиннинг махсус намояндаси Замир Кобулов  Анатолий ахборот агентлигига берган интервьюсида,  Афғонистондаги тинчлик жараёнини ривожланиш ҳолида эканлигини таъкидлаб,  томонларнинг келишувисиз яхши  натижага эриша олишнинг имкони йўқ ва Толибон ҳурмат қиладиган давлатни Афғонистонда ҳукумат устига келганида  ихтилофларга ечим топишини имкони бор деб  изоҳлади.

Россия президентининг махсус намояндаси, ўз сўзларида Толибон Афғонистон халқининг бир қисимдир деб айтди. Кобулов шунингдек,  дипломатик шароитини кучайтириш мақсадида Толибонга қарши қўлланган айрим санкцияларни бекор этилганини қўллаб- қувватлаб,  Афғонистонда ярашувни яратиш учун муносиб шароит муҳаё қилишни Россиянинг асосий мақсдадларидан эканлигини қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ