Эрдуған: Қошиқчи қатлини хаспўшлаш мумкин эмас
феврал 24, 2019 14:59 Asia/Tashkent
Кеча Туркия президенти "СИ ЭН ЭН Турк" телеканалига берган интервьюсида, Анқара давлати Саудия Арабистони режимининг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатлига оид текширувларни тўхтатмайди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ражаб Тойиб Эрдуған бу жиноят Туркия ҳудудида содир бўлган ва Анқара албатта бу жиноятни текширишга давом беради деб изоҳлади.
Эрдуған ўз сўзларида Қошиқчи қатлини хаспўшлаш ва кўрмаганга олишнининг имкони йўқ деб таъкидлади.
Туркия президенти шунингдек, Қошиқчи учун нима бўлганини Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳамад бин Салмон билмаса, ким бу борада яна билиши керак деб қўшимча қилди.
Ёрлиқ