феврал 24, 2019 20:28 Asia/Tashkent
  • Жон Болтон Венесуэлага таҳдид қилди

Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси Венесуэла давлатини янада кӯпроқ санксиялар жорий қилиш билан таҳдид қилди.

Эрон ёш журналистлари ахборот агентлигининг хабарига кӯра Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси Жон Болтон твиттер саҳифасида қолдирган ёзувида Венесуэла давлати ӯз чегараларини ана шундай мустаҳкам қӯриқлаб, ёрдамлар киритилишига қаршилик қилаверса, унга нисбатан  янада кӯпроқ санксиялар жорий қилиш билан таҳдид қилди.

Жон Болтон ӯзининг бу ғаразли твитида эслатди: Венесуэла армияси учун ягона танлов мавжуд: демократияни тиклаш, тинч аҳолини ҳимоялаш ва инсонпарварлик ёрдамларининг киритилишига йӯл очиш ёхуд янада кӯпроқ санксиялар ва яккаланиб қолишга тан бериш.

Бундан олдинроқ Болтон Венесуэла армиясининг қӯмондонларидан бири мухолифатчилар раҳбари Хуан Гуайдо томонига ӯтганини иддао қилганди. 

Эслатиб ӯтамиз, Николас Мадуро давлати Америка инсонпарварлик ёрдамлари баҳонасида мамлакатнинг ички ишларига аралашиш ва ӯзи вужудга келтирган мухолифатнинг раҳбари Хуан Гуайдони қӯллаб-қувватлаш ниятида эканлигини яхши билгани учун унинг инсонпарварлик ёрдамларини киритмаяпти.

Ёрлиқ