Ҳиндистон авиазарбаларида Покистон Кашмирида 300 киши ҳалок бўлди
(last modified Tue, 26 Feb 2019 10:25:04 GMT )
феврал 26, 2019 15:25 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон авиазарбаларида Покистон Кашмирида 300 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини Покистон ҳудудидаги Кашмирда жойлашган жангарилар лагерларига берган зарбаларида 300 нафар ҳалок бўлган.

Ирна тарқатган хаарига кўра,  Ҳиндустон таймс газетаси мамлкта масъуллари сўзларига таяниб, 12та Mirage 2000 русумли қирувчи самолётлар Балакоте, Музаффаробод ва Чакотидаги лагерлар бўйлаб ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

1971 -чи йилдан бери Ҳиндистон армияси самолётлари илк марта Покистон чегарасидан ўтиб,  бу минтақаларни бомбардимон этган.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Кашмирда ҳарбий колонна ўтаётган йўлда уюштирилган теракт оқибатида 44 нафар ҳиндистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳодисадан кейин Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари янада совуқлашди.