Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг оғриқли зарбалари сионистларни чекиниш ҳақида ўйлашга мажбур қилдими?
Бир неча ҳафта ичида Ливанга қуруқлик орқали бостириб киришга урниб ҳеч бир мақсадига эриша олмаган сионистик режим энди бу мамлакат жунубидаги амалиётларини якунланганликларини иддао қилиб яқин орада чекиниши ҳақида гапирмоқда.
Сионистик режимниг 13 телеканали Исроил армияси Ливан жанубидаги қуруқликдаги амалиётларинии якунлаш арафасида ва баҳоланишлар армияни Ливандаги амалиётларининг 90 фоизи якунлангини кўрсатмоқда деб иддао қилди.
Порс тудей сайтиг кўра, Ғарбий Осиёдаги ҳарбий ишлар бўйича таҳлилчи Файёз Ад-Дувайрий Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида, Исриол армиясининг Ливан чегараларидан яқинги чекиниши ҳақидаги баёнтлари, босқинчи сионистик режим бош штаб бошлиғи Герцей Ҳалевининг икки кун олдин Ливандаги амалиётларини кенгайтириш зарурат эканини айтган баёнотларига зид. Демак Исриол режими Ливандаги уруш мақсадларига эриша олмади деб таъкидлади.
У сўзларининг бошқа қисмида Ливаннинг сиоинстлар томонидан босиб олинган ҳудудлар билан чегардош барча шаҳарлари сионистик режимнинг тажовузи натижасида вайрон қилинган, аммо Ливан қаршилик кучлари ҳамон бу шаҳарларда мавжуд ва сионистик режимга қарги амалиётларини давом эттирмоқда.Бутунлай вайрон бўлган Ғазо каби.Аммо қаршилик кучлари барча ҳудудларда мвавжуд ва сиоинстлар билан жагн қилмоқда деб қайд этди.
Иорданиялик бу эксперт Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ўтган кун ва ҳафталарида сионистларга қарши олиб борган ҳалокатли амалиётларига ҳам тўхталиб ўтиб, Ҳизбуллоҳ Тел-авивдаги сиоинстларга оғриқли зарбалар берди ва тез-тез сиоинстларнинг ҳаво базалаини нишонга олди деб қўшимча қилди.
Ад-Дувайрий шунингдек Ҳайфа ва Аж-Жалиладаги ракета "ёнғирлари" оддий кундалик ҳодисага айланани ва бу ҳудудлар доимо Ҳизбуллоҳ ракета ҳужумилари остида эканлигини маълум қилди.