Шаҳарга кираверишда ҳижобли аёлнинг портрети
(last modified Thu, 28 Feb 2019 14:46:09 GMT )
феврал 28, 2019 19:46 Asia/Tashkent
  • Шаҳарга кираверишда ҳижобли аёлнинг портрети

Швеция шаҳарларидан бирининг кираверишида ҳижобли аёлнинг улкан портрети ӯрнатилгани маҳаллий аҳоли томонидан олқишланди.

Спутник ахборот агентлигининг хабарига кӯра Швециядаги Евле шаҳрининг мери шаҳар дарвозасига ҳижобли аёлнинг улкан портретини  ӯрнатган. Аҳоли ҳокимнинг бу ишини олқишлади.

"Евлега хуш келибсиз!" сӯзлари акс эттирилган бу рақамли таблода ушбу шаҳарда яшовчи мусулмон аёл Сузон Ҳиндининг ҳижобдаги акси тасвирланган.

 75 минг нафар аҳолига эга бӯлган Евле шаҳри Стокголмнинг шимолида жойлашган,

2017 йилнинг якунидаги маълумотларга кӯра 10 миллион нафарлик Шветсия аҳолисининг 8 фоизини мусулмонлар ташкил этади.