Дохада Америка ва Толибон гуруҳи намояндаларининг музокаралари қайта бошланди
Қатарда Америка ва Толибон гуруҳининг намояндалари ўртасидаги музокараларнинг бешинчи даври икки кун узилишдан сўнг қайта ўз ишини бошлади.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, бу музокаралар Афғонистондан Америка қомондонлигидаги хорижий ҳарбийларнинг чиқиши учун режа тузиш, БМТ қора рўйхатидан Толибон гуруҳининг 9 нафар аъзосини чиқариш ва Афғонистон қамоқхоналаридан ушбу гуруҳ аъзоларини озод этиш масаласига қаратилади.
Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган америкалик дипломат Зулми Халилзод бошчилигида Қатарда ўтказилган Америка ва Толибон намояндалари ўртасидаги тинчлик музокараларнинг тўртинчи даври ҳозиргача ҳеч қандай натижа бермади ва Ашраф Ғани давлатининг эътирозларига юзмаюз бўлган.
Доха музокарасида Афғонистон давлатининг вакили иштирок этмайди.