Берни Сандерз: Трамп ирқчи, фирибгар, ёлғончи ва руҳий хастадир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43915-Берни_Сандерз_Трамп_ирқчи_фирибгар_ёлғончи_ва_руҳий_хастадир
Америка Вермонт штатининг сенатори Берни Сандерз шанба куни ўзининг дастлабки сайловолди суханронлигида, Америка президенти Дональд Трамп руҳий хаста, ёлғончи,ирқчи, фирибгар, қупол ва бегонапарастдир,-деб таъкидлади.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
март 03, 2019 13:40 Asia/Tashkent
  • Берни Сандерз: Трамп ирқчи, фирибгар, ёлғончи ва руҳий хастадир

Америка Вермонт штатининг сенатори Берни Сандерз шанба куни ўзининг дастлабки сайловолди суханронлигида, Америка президенти Дональд Трамп руҳий хаста, ёлғончи,ирқчи, фирибгар, қупол ва бегонапарастдир,-деб таъкидлади.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Берни Сандерз америкаликлар ушбу мамлакатнинг хатарли  ва сезгир бир вазъиятида ҳаёт кечиришмоқда ва Трамп Америкадаги демократияни заифлантирди ва ушбу мамлакатни авторитаризмга юзмаюз этди,-деб изҳор этди. 

Берни Сандерз америкаликлар эндиликда ҳар қачонгидан ҳам тафриқа солиш ўрнига мамлакат халқини ўзаро бирлаштирадиган президентга эҳтиёж сезишмоқда,-деб қўшимча қилди. 

Сандерз бундан олдин ҳам Трампни ёлғончи, фирибгар  ва худбин деб айтган эди.

Бироқ,  Public policy ўтказган охирги ижтимоий сўров натижаси шуни кўрсатдики, Америка халқининг 50 фоизи Трампни ёлғончи деб билишади. Бу ижтимоий сўровга кўра, Трампнинг халқ орасидаги обрў-эътибори 39 фоизга тушган.