Туркия Суриянинг Манбиж минтақасида ҳарбий амалиёт ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда
Туркия мудофаа вазири Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий минтақаси ва Манбижда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун тайёргарлик кўриш охирга етган,- деб эълон қилди.
Исна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Хулуси Акар Туркия армияси Сурия шимолидаги Фурот дарёсининг шарқий минтақаси ва Манбижда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун барча тайёргарликни охирга етказган ва Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг бу ҳақда дастур беришини кутмоқда,-деб айтди.
Туркия мудофаа вазири Анқара ўз чегаралари атрофида "террористик" ўтиш йўлаги бўлишига ҳеч қачон ижозат бермайди,-деб қўшимча қилди.
Манбиж Туркия чегараси ва Сурия шимолида жойлашган Ҳалаб вилоятининг шаҳаридир. Бу минтақани назорат қилиш Америка иттифоқчиси бўлмиш халқ мудофааси бўлинмалари номли курд гуруҳининг ихтиёридадир. Туркия бу жангариларни террорист деб билади ва охирги йиллар давомида улар Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланаётганларига мухолифат қилмоқда. Ҳолбуки, Вашингтон Анқарани Сурия шимолидаги курд гуруҳларига ҳужум қилмасликни ўқтириб келади.
Манбиж аҳолиси яқинда Сурия армиясидан ушбу минтақага Анқаранинг эҳтимолий ҳужуми билан қарши кўраш олиб бориш учун куч жўнатишни сўради.