Ҳиндистон армияси ва Кашмирдаги қуролланган гуруҳлар ўртасида отишмалар тўхтатилди
(last modified Sun, 03 Mar 2019 13:07:00 GMT )
март 03, 2019 18:07 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон армияси ва Кашмирдаги қуролланган гуруҳлар ўртасида отишмалар тўхтатилди

Ҳиндистон давлати назоратидаги Кашмир минтақасида бу мамлакат қуролли кучлари ва қуролланган ҳужумчилар ўртасидаги тўқнашувларда 5 нафар ҳиндистонлик ҳарбийси, икки жангари ва бир нафар тинч аҳоли ўлдирилди.

Урду тилидаги Саҳар телеканалининг хабар қилишича, Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирнинг Кувара минтақасида юз берган қуролли тўқнашувларда  Ҳиндистон давлатининг яна 10 ҳарбийси жароҳат олди.

Ўтган ҳафта ҳам Кашмир минтақасида  юз берган ҳужумларда Ҳиндистоннинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлганди.

Тўқнашувлар ҳам 14 февраль куни "Жайш Муҳаммад" номли террорчилик гуруҳнинг ҳужумида 44 нафар ҳиндистонилк ҳарбийларни ҳалок бўлгани ортидан бошланганди.

Ёрлиқ