март 06, 2019 17:52 Asia/Tashkent
  • БМТ Арабистон, Мьянма ва Исроил режими томонидан инсон ҳуқуқларининг пойпол этишларидан ташвишга тушди
    БМТ Арабистон, Мьянма ва Исроил режими томонидан инсон ҳуқуқларининг пойпол этишларидан ташвишга тушди

БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари комиссияси Арабистонда, Мьянмада ва Исроил режими томонида назорат қилинадиган ва ишғол этилган юртда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишидан хавотир билдириб, ушбу режимлар томонидан ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатлар ва кескин чоралар кўрилишини зудлик билан тўхтатишларини талаб этди

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари комиссияси Арабистонда, Мьянмада ва Исроил режими томонида назорат қилинадиган ва ишғол этилган юртда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишидан хавотир билдириб, ушбу режимлар томонидан ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатлар ва кескин чоралар кўрилишини зудлик билан тўхтатишларини талаб этди. 

Мишел Бочли чоршанба куни Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг қирқинчи сессиясига бағишланган йиллик ҳисоботида, Арабистон расмийларидан ушбу мамлакатда фаолият юритадиган инсон ҳуқуқлари бўйича фаол аёлларни қийноққа солиш ва уларга қарши куч ишлатиш каби кескин чораларни тўхтатилишини ва қамоққа олинган фаол аёлларнинг озод қилинишини сўради. 

БМТнинг мазкур расмийсига кўра, Исроил Ғазо секторини қамалга олиш ортидан, ушбу минтақанинг иқтисодий ўсиши чекланиб қолган ва Ғазо секторининг 70 фоиз аҳолиси инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож бўлишган. 

Ёрлиқ