АҚШнинг Эронга қарши ёлғон иддаолари давом этаяпти
АҚШ яна бир бор Эронни ракета синовлари ва коинотга спутникни чиқаришда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини бузишда айблади
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг БМТдаги муваққат элчиси Jonathan Cohen пайшанба куни БМТ хавфсизлик кенгаши йўллаган мактубида, Эрон ракета синовларини ўтказишда ва Спутникларни коинотга чиқаришда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини бузмоқда деб иддао қилди.
Жонатан Куҳенга кўра, Эроннинг коинот дастурлари ва анъанавий ракеталари Осиёнинг ғарбий минтақасида беқарорлик келтириб чиқаради деб иддао қилиб, БМТ хавфсизлик кенгашидан Эронга қарши халқаро чекловлар жорий қилинишини сўради.
АҚШ яна бир бор Эронни ракета синовлари ва коинотга спутникни чиқаришда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини бузишда айблади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Американинг ушбу иддаоларига муносабат билдириб, америкалик расмийларга қарата шундай айтдики, Вашингтон Эронни резолюцияларни бузишда айблайди, ваҳоланки АҚШнинг ўзи БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини доимий равишда бузиб келади.