АҚШ: С-400 Туркия учун жиддий оқибатлар олиб келади
АҚШ мудофаа вазирлиги жума куни Туркиянинг Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олиши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Чарльз Саммерс Анқара томонидан Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олиши жиддий оқибатларга олиб келади деб маълум қилди.
Вашингтон Туркиянинг ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилаш истагини тушунади, аммо С-400’ни сотиб олиш Анқаранинг АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлигига чекловлар қўяди.
У Американинг Туркияга қирувчи самолётлари ва Патриот зенит комплекслари етказиб берилишини блоклаб қўйиши ҳақида маълум қилди.
Анқарага С-400’нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича келишувга 2017 йил сентябр ойида эришилди. Шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади, аммо бу маблағнинг ярми Россия кредити билан қопланади