Францияда сариқ жилетлилар митингларининг 17 -чи ҳафтаси бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44147
Франция давлатининг сиёсатларига қарши норозилик намойишларнинг 17-чи шанбе кунида сариқ жилетлилар яна бир бор мамлакта кўча хиёбонларига чиқиб, кенг қамровли митинглар ўтказишди.
(last modified 2019-03-09T15:22:37+00:00 )
март 09, 2019 20:22 Asia/Tashkent
  • Францияда сариқ жилетлилар митингларининг 17 -чи ҳафтаси бошланди

Франция давлатининг сиёсатларига қарши норозилик намойишларнинг 17-чи шанбе кунида сариқ жилетлилар яна бир бор мамлакта кўча хиёбонларига чиқиб, кенг қамровли митинглар ўтказишди.

Франция ОАВига таяниб, ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун ҳам сариқ жилетлилар Париж шаҳрида митингларни бошлашди.

Эътирозчилар  мамлакат президенти Эмануэл Макроннинг "Миллий музокаралар" лойиҳасига қарши  эътирозларни давом этитиришни таъкидлашди.

Францияда эътирозчиларни бостириш мақсадида қуролдан фойдалангани ортидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссариати бу хусусда ўрганишларни бошлаган.