Шошилинч! Толибон Туркманистон чегарасига яқин жойда жанг қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44292-Шошилинч!_Толибон_Туркманистон_чегарасига_яқин_жойда_жанг_қилмоқда
Афғонистон расмийлари Толибон мамлакат ғарбидаги қатор ҳарбий постларга ҳужум қилиб, камида 13 нафар афғон аскарини ўлдирганини маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
март 13, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Толибон Туркманистон чегарасига яқин жойда жанг қилмоқда

Афғонистон расмийлари Толибон мамлакат ғарбидаги қатор ҳарбий постларга ҳужум қилиб, камида 13 нафар афғон аскарини ўлдирганини маълум қилди.

Бадғис вилояти ҳокими матбуот котиби Жамшид Шаҳобийнинг 12 март куни билдиришича, Толибон билан Туркманистон чегарасига яқин ҳудудда бўлиб ўтган жангда яна 15 нафар афғон аскари яраланган. Ҳукумат кучлари Толибоннинг 49 нафар жангарисини ўлдирган.

Афғонистн Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Бола Мурғоб туманида 9 март куни бўлган жангларда 20 аскар ҳалок бўлди ва 20 аскар жангарилар томонидан асирга олинди.

Толибон ҳукумат кучларига қарашли тўртта постни эгаллаб олган. Бу ҳудудда жанглар давом этмоқда.