Янги Зеландиядаги теракт қурбонлари сони 50 нафарга етди
Бугун Янги Зеландия полицияси, Christchurch шаҳарчасидаги икки масжидга уюштирилган ҳужумларда қурбон бўлган шахслар сони 50 нафага етди.
Жума куни қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Linwood ва Al Noor масжидларига кириб, намоз ўқувчиларни ўққа тутишди.
Бу ҳужумларда намоз иқомаси пайтида рўй берди.
Янги Зеландия полицияси эса бу ҳужумни австралиялик Brenton Tarrant томонидан уюштирганини эълон қилдилар. Бу шахс ирқпарастлик ақидаларга эга бўлиб, ҳардоим муҳожирларни бу мамлактага киришларига қарши экан.
Ҳозиргача бу жиноятда гумон қилинаётган 4 шахс қўлга олинган. Мазкур террорчилик ҳужум Халқаро ташкилоотлар ва дунё давлатлари жумладан Эрон ислом жумҳурияти томонидан қораланган.