Венесуэланинг электро-энергияни таъминлаш системасида узилиш рўй берди
Венесуэла расмийлари ушбу мамлакатнинг айрим ҳудудларида электро- энергиянинг узилишини электрни таъминлаш системаларига ҳужум қилишдан келиб чиққан,- деб эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, март ойида иккинчи маротаба Венесуэлада электро-энергия тармоғида узилиш рўй берди ва бу узилиш эса ушбу мамлакатнинг асосий аэропорти ва нефтни экспорт қилиш фаолияти тўхтататилиши сабабига айланди.
Соғлиқни сақлаш бўйича шифокорлар нодавлат ташкилоти электро- энергиянинг узилиши жараёнида 26 нафар ҳалок бўлишди, -деб эълон қилди.
Каракас давлати Американи ушбу мамлакатдаги барча бузғинчиликлар пардасининг орқа томонида тўрибди деб билади ва Оқ Уйни Венесуэлада давлат тўнтарувини режалаштиришга айбламоқда.
Америка Венесуэла мухолифларини қўллаб-қувватлаш ва Венесуэлага қарши санкция жорий этиш билан Америкага қарши тўрган ушбу мамлакатнинг қонуний давлатини ағдаришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.